Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Жонга жон», деганлар. Далил учун шунинг ўзи кифоядир.
«Жон» сўзи ҳамма жонни ўз ичига олади. Эркак эркак учун ҳам, аёл учун ҳам, ҳур ҳур учун ҳам, қул учун ҳам, мусулмон кофир учун ҳам, кофир мусулмон учун ҳам ўлдирилаверади. Жоннинг жондан фарқи бўлмайди. Эркакнинг аёл учун ўлдирилиши хусусида Молик Амр ибн Ҳaзмдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. Яман аҳлига ёзган мактубларида:


«إنَّ الذَّكَرَ يُقْتَلُ بِالْأُنْثى»
«Эркак аёл учун ҳам ўлдирилади», деганлар. Бухорий Анас р.а.дан ривоят қилади:


«أَنَّ يَهُودِيًّا رَضَّ رَأْسَ جَارِيَةٍ بَيْنَ حَجَرَيْنِ, قِيلَ مَنْ فَعَلَ هَذَا بِكِ أَفُلاَنٌ أَفُلاَنٌ حَتَّى سُمِّيَ الْيَهُودِيُّ, فَأَوْمَأَتْ بِرَأْسِهَا, فَجِيْئَ بِهِ فَاعْتَرَفَ فَأَمَرَ بِهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرُضَّ رَأْسُهُ بَيْنَ حَجَرَيْنِ»
«Бир яҳудий бир жориянинг бошини икки тош орасига олиб урди. Унга, сени ким бундай қилди, фалончими, пистончими, деб бирма-бир номларни айтишди. Ҳалиги яҳудийнинг номи айтилганда боши билан ишора қилди. У олиб келинди, айбига иқрор бўлди. Шунда Пайғамбар с.а.в. унинг ҳам бошини икки тош орасига олиб уришни буюрдилар». Бу икки ҳадис эркакнинг аёл учун ўлдирилишига далилдир. Пайғамбар с.а.в.нинг:


«إنَّ الذَّكَرَ يُقْتَلُ بِالْأُنْثى»
«Эркак аёл учун ҳам ўлдирилади», деганларининг ўзи кифоя. Ҳурнинг қул учун ўлдирилиши хусусида Муслим ва Бухорий Ҳасандан, у Сумрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:


«مَنْ قَتَلَ عَبْدَهُ قَتَلْنَاهُ, وَمَنْ جَدَعَ عَبْدَهُ جَدَعْنَاهُ»
«Ким қулини ўлдирса, унинг ўзини ҳам ўлдирамиз, ким қулининг бирон аҳзосини кесса, уникини ҳам кесамиз», деганлар. Қул учун хўжайинининг ўзи ўлдирилиб турганда, бошқанинг ўлдирилиши ўз-ўзидан аён.

 

Кофир учун мусулмонни ўлдиришда давлати билан бирга умумий ва ўзи учун хусусий омонлик олмаган аҳли ҳарб кофир билан зиммий ва омонлик олган кофир фарқ қилади. Аҳли ҳарб кофир учун мусулмон ҳам, зиммий ҳам ўлдирилмайди. Хоҳ у Пайғамбар с.а.в. билан Қурайш каби амалда аҳли ҳарб бўлсин, хоҳ

 

103-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222